68% россияликлар санкциялардан азият чекканини тан олди
Олам
−
22 Декабрь 2022
3952Ўн нафар россияликдан етти нафари 2022 йилдаги воқеалар уларнинг ишига салбий таъсир кўрсатганини тан олди. Бу ҳақда РБК HeadHunter тадқиқотига таяниб хабар берди.
2022 йил воқеалари, жумладан, Украинада уруш бошланганидан кейин санкциялар босими россияликларнинг 68 фоизининг ишига салбий таъсир кўрсатган. Бошқа жойларга қараганда салбий таъсир кўпроқ Москва ва Санкт-Петербург ходимлари томонидан қайд этилган.
Ўтаёган йил воқеалари эркаклар мартабасига жуда кучли таъсир кўрсатган – буни респондентларнинг 70 фоизи қайд этган. Аёллар орасида бу кўрсаткич 65 фоизни ташкил этган. Ёш бўйича энг кўп зарар кўрган гуруҳ 25–34 ёшлилар, энг кам зарарланганлар эса 55 ёшдан ошган россияликлар бўлган.
Кўпчилик (62 фоиз) санкция босимининг ўз фаолиятига салбий таъсирини пайқаган, атиги тўрт фоизи санкциялар фойдали эканини айтган. Салбий таъсир кўпроқ санъат ва оммавий ахборот воситалари, маркетинг ва реклама, ИТ ва телеком билан боғлиқ бўлганлар ишида яққол намоён бўлди. Бу ҳақда ушбу соҳа вакилларининг қарийб 80 фоизи хабар берган.
Шу билан бирга, россияликларнинг деярли ярми (41 фоизи) 2022 йилда ўз компанияларида ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси