50 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди (видео)
Спорт
−
10:01 4081 1 дақиқа
Кеча, 6 март куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг дастлабки саралаш баҳслари ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чусовитина квалификацияда 13.049 балл билан учинчи поғонани эгаллаб, финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мазкур йўналишдаги финал бугун, 7 март санасига белгиланган. Шунингдек, Чусовитина яна тўсиндаги машқ дастурида ҳам саралаш босқичида қатнашади.
Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа аъзолари Абдулазиз Мирвалиев ва Ҳумоюн Исмоилов эркин машқ, Расулжон Абдураҳимов эса параллел брусдаги машқда иштирок этди. Бироқ улар тўплаган балл финал учун етарли бўлмади.
Live
Барчаси