45 яшар эркак ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
17 Декабрь 2022 15625 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида 45 яшар эркак ўз жонига қасд қилиб, вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани, Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак ўзи яшаб келган ҳовлининг молхонасида ўзини-ўзи осиб вафот этган.
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
Live
Барчаси