4 ҳудудда салкам 250 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
06 Август 2020
13790Бугун, 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 246 нафарга ошиб, 28 315 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 33 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 11 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 37 ёшли Н.О. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 51 ёшли А.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 318 нафар, Тошкент вилоятида 162 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар, жами 508 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 19 291 (+508) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 849 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси