3,6 мингдан ортиқ россиялик Украина санкциялари рўйхатига киритилди

Олам

image

Украина Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши мамлакат раҳбариятига тавсия қилган чеклов чоралари 3600 дан ортиқ россияликларга тегишли. Бу ҳақда бугун, 1 октябрь куни Украина Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилди. 

Департаментнинг таъкидлашича, ушбу рўйхатга Россиянинг юқори раҳбарияти вакиллари, шу жумладан уларнинг қариндошлари ва яқин доиралари, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари қўмондонлиги, минтақавий раҳбарлар, йирик тадбиркорлар ва санъаткорлар киритилган.

Алоҳида-алоҳида, (халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган – таҳр.) Қрим Республикаси, Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси ҳукумати аъзолари алоҳида ажратилган.  Яқинда ўтган референдумдан сўнг қатнашган халқаро кузатувчиларга ҳам чекловлар қўйилган. 

Кеча, 30 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский бир неча минг россиялик жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, Донецк ва Луганск “халқ республикалари”, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги референдум ташкилотчиларига қарши янги санкциялар қўлланилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, рўйхат "жуда катта" ва "жуда кўп исмлар" ҳам бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made