“Карвон” бозори собиқ раҳбарининг уйи 35 миллиардга сотувга қўйилди
Жамият
−
03 Апрель 2019
44818Тошкентнинг Учтепа туманидаги сув ёқасида ҳашаматли, саройларни эслатадиган уй бор. 6-7 йилдирки, бу уй қаровсиз аҳволда. Уй Ўрикзордаги “Карвон” бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли бўлган. Корейс миллатига мансуб Дмитрий Лим бир неча йил аввал ноқонуний хатти-ҳаракатлари сабаб жиноий жавобгарликка тортилиб, ҳибсланган эди. У вақтларда ОАВ бугунгидек очиқ, жиноятлар ва суд ҳақидаги маълумотлар оммага етказилмас эди.
Айни вақтдаги маълумотларга қараганда, Дмитрий Лимга тегишли бўлган кўчмас мулк объекти савдога қўйилган. Ушбу саройнинг бошланғич нархи 35 миллиард 536 миллион 900 минг 759,00 сўм этиб белгиланган. Дарвоқе, халқ орасида бу уй "аждарлар макони" деб ном олган.
Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3-А уйдаги бино ва иншоотнинг умумий майдони 4,3 гектар, иншоот майдони 20 628 кв метр.
Уй аукцион савдолари орқали сотувга қўйилган. Маълум қилинишича, аукцион ўтказилиш санаси жорий йилнинг 29 апрель куни деб белгиланган.
Қизиқ, Ўзбекистонда бу уйни 35 миллиардга харид қила оладиган мард бормикин?
LiveБарчаси