212 бренди Ўзбекистондаги бир йиллик фаолиятини нишонлади

Бизнес

image

Чорвоқ сув омбори соҳилидаги гўзал масканда, табиат ва ҳақиқий йўлтанламас руҳига уйғун муҳитда 212 брендининг Ўзбекистондаги бир йиллигига бағишланган йирик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида 212 автомобиллари эгалари, автомобиль ҳамжамияти вакиллари, экспертлар, блогерлар, потенциал харидорлар, ҳамкорлар ҳамда йўлтанламас техникаси ихлосмандлари бир жойга жам бўлди. Ушбу кун нафақат бренднинг Ўзбекистон бозоридаги бир йиллик фаолиятини нишонлаш, балки саёҳатларни, фаол турмуш тарзини ва ўзига хос характерга эга автомобилларни севувчи инсонларни бирлаштириш имкониятига айланди.

Дастурнинг асосий қисми махсус тайёрланган off-road трассасида ташкил этилган йўлтанламас тест-драйви бўлди. Автомобиль экспертлари, блогерлар, йўлтанламас автомобиллар эгалари ва потенциал мижозлар 212 автомобилларининг имкониятларини ҳақиқий йўлсизлик шароитларига максимал даражада яқин бўлган муҳитда шахсан синаб кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Мураккаб трасса участкалари, тик кўтарилишлар, нотекис йўллар ва турли тўсиқлар иштирокчиларга 212 автомобилларининг асосий афзалликларини – юқори даражадаги ўтувчанлик, ишончли конструкция, мураккаб йўл шароитларида барқарор ҳаракатланиш ва турли эксплуатация шароитларига тайёрлигини баҳолаш имконини берди.

Тест-драйв давомида 212 автомобилларининг ҳақиқий йўлтанламас характерини намойиш этишга алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар автомобилларнинг нафақат техник имкониятлари билан танишдилар, балки уларнинг асл характерини рул ортида ҳис қилиш имконига ҳам эга бўлдилар.

Синовлар якунлангач, тадбирнинг байрамона қисми давом этди. Бир майдонда 212 ва бошқа йўлтанламас автомобиллар эгалари жам бўлиб, ўзаро мулоқот қилдилар, тажриба алмашдилар, саёҳатлари ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда автомобиллардан фойдаланиш бўйича таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Меҳмонлар учун рақс дастури, жонли мусиқа, байрамона кечки овқат ҳамда ҳамфикрлар даврасида мароқли вақт ўтказиш имконияти яратилди. Тадбир янги танишувлар ўрнатиш, автомобиль ҳамжамиятини янада мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда 212 йўлтанламаслари эгалари маданиятини шакллантириш учун муҳим майдонга айланди.

Афсонавий 212 бренди тарихи

212 бренди тарихи 1965 йилда илк BJ212 автомобилининг яратилиши билан бошланган. Ушбу модель Хитойнинг энг машҳур йўлтанламас автомобилларидан бири ҳисобланади. Ишончлилик, соддалик ва юқори ўтувчанликка алоҳида урғу берилган ушбу автомобиль узоқ йиллар давомида турли давлат идоралари томонидан фойдаланилган ва йўлтанламас ишқибозлари орасида ҳақиқий афсонага айланган.

Ўтган ўн йилликлар давомида 212 ўзининг асосий тамойилига содиқ қолмоқда – ҳар қандай йўл шароитида ишончли ҳаракатлана оладиган ва эгаларига эркинлик ҳамда ишонч ҳиссини бахш этадиган автомобилларни яратиш.

Бугунги кунда замонавий 212 бренди бой тарихий меросни илғор технологиялар, замонавий дизайн ва такомиллаштирилган техник хусусиятлар билан уйғунлаштириб, ривожланишда давом этмоқда ҳамда янги халқаро бозорларга чиқмоқда.

212 брендининг Ўзбекистондаги биринчи йили

212 брендининг Ўзбекистондаги илк фаолият йили компания ривожланиши ва бренд мухлислари ҳамжамиятининг шаклланишида муҳим босқич бўлди. Шу вақт мобайнида 212 автомобиллари атрофида автомобилни нафақат транспорт воситаси, балки янги йўналишларни кашф этиш, саёҳат қилиш ва унутилмас таассуротларга эга бўлиш имконияти деб биладиган инсонлар бирлашди.

Бренднинг биринчи йиллиги муваффақиятли старт рамзига ва 212’нинг Ўзбекистондаги ривожланишида янги босқич бошланишига айланди. Компания бундан буён ҳам йўлтанламас автомобиллар йўналишини ривожлантириш, мижозлар учун янги имкониятларни кенгайтириш ҳамда автомобиль эгалари ва бренд мухлислари учун янги тадбирларни ташкил этишни давом эттиради.

Компания ушбу унутилмас кунни биргаликда нишонлаган барча меҳмонлар, 212 автомобиллари эгалари, ҳамкорлар, экспертлар ва тадбир иштирокчиларига самимий миннатдорлик билдиради. Уларнинг ҳар бири Ўзбекистонда 212 бренди тарихининг бир қисмига айланди.

☎️ +998 71 205 15 55

📍 Манзил: Тошкент ш., Сергели В-даҳа, 6А уй


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар