2050 йилга бориб 5 миллиарддан кўп одам сув танқислигига учрайди – БМТ
Таҳлил
−
30 Ноябрь 2022
64832050 йилга бориб Ер юзининг беш миллиарддан ортиқ аҳолиси турли даражада сув танқислигини бошдан кечиради. Бу ҳақда Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг “Глобал сув ресурсларининг ҳолати” ҳисоботида маълум қилинган.
Қайд этиш жоизки, 2021 йилда дунёнинг катта қисми одатдагидан қуруқроқ об-ҳаво шароитини бошдан кечирди.
Ҳозирда 3,6 млрд одам йил бўйича камида бир ойда сувдан етарли даражада фойдалана олмаслик муаммосига дуч келмоқда. Бу кўрсаткич 2050 йилга бориб 5 миллиарддан ошиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2001 йилдан 2018 йилгача Ер юзида кузатилган барча табиий офатларнинг 74 фоизи сув билан боғлиқ бўлган. 2021 йилда дунёнинг катта ҳудудларида охирги 30 йиллик даврдаги ўртача кўрсаткичларга нисбатан одатдагидан қуруқроқ шароитлар қайд этилган.
Африкада Нигер, Вольта, Нил ва Конго дарёларида сув сатҳи 2021 йилда меъёрдан сезиларли даражада паст бўлган. Худди шундай ҳолат Россия ва Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида ҳам кузатилган. Хитой (Хенан вилояти), Шимолий Ҳиндистон, Ғарбий Европа, Мозамбик, Филиппин ва Индонезия каби тропик циклонлардан зарар кўрган мамлакатларда эса кўплаб ҳалокатли сув тошқинлари қайд этилган.
Ҳисоботга кўра, 2021 йилда Марказий ва Жанубий Америка, Шимолий Африка ва Мадагаскар, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ, Покистон ва Шимолий Ҳиндистонда қуруқликдаги сув таъминоти меъёрдан паст бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь