2025 йилда бизнесни маркетинг ёрдамида самарали ривожлантириш йўллари қандай?
Бизнес
−
30 Январь
2691Бу саволга 2025 йил 15-16 февралда “Hyatt Regency Tashkent”да ўтадиган маркетинг бўйича энг кенг кўламли конференция қатнашчилари жавоб олади.
Бу Ўзбекистон маркетинг соҳаси учун муҳим воқеа бўлиб, бу йил янгича формати билан ажралиб туради: 5 та залда бир вақтда 70 та спикер қатнашади ва кун давомида 9 та секция иш олиб боради.
“Барча қатнашчилар энг долзарб бизнес-масалаларини муҳокама қила олишлари учун биз биринчи марта конференцияни шундай форматда ўтказяпмиз. Бошқа томондан, спикерлар учун ҳам бу ўзига хос синов, чунки қатнашчилар секцияларни танлаш ихтиёрига эга бўлади. 9 та параллель секция формати панел муҳокамалар, жонли мулоқот, мунозаралар, замонавий илгарилатиш воситаларига оид саволларга жавобларни назарда тутади. Биз биринчи марта бундай катта миқдорда – 70 нафар экспертни таклиф қиляпмиз, улар ўзларининг реал кейслари ва тавсиялари билан ўртоқлашади", дейди Ўзбекистон маракетинг уюшмаси раиси, форум ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов.
Шунингдек, форум қатнашчиларида “Йил маркетинг” кўргазмаси билан танишиш имконияти ҳам бўлади, унда маркетинг агентликлари ва форум ҳамкорлари қатнашади. Бу йил, анъанага кўра, уюшманинг ҳамкор-брендлари ва мамлакатнинг етакчи маркетологлари 2024 йил якунларига кўра, “Tashkent Marketing Awards” совринига эга бўлади. “LiveDune” ижтимоий тармоқлар таҳлили етакчи халқаро сервиси 13 та номинацияда ғолибларни ўз тадқиқотлари асосида аниқлайди.
Учинчи маркетинг форуми бу йил Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Грузия, Исроилдан кўп йиллик тажрибага эга ва Ўзбекистоннинг етакчи жаҳон миқёсидаги брендлари билан ишловчи 70 нафар етакчи спикерларни бирлаштиради.
Форумда Ўзбекистонда илк бор 25 та йўналишда маркетинг хизматлари кўрсатувчи 100 та агентлик харитаси тақдим этилади.
Форум спикерлари сирасида:
Сергей Леликов. “BRAND EFFECT брендинг олий курслари” асосчиси (Россия), бренд-консультант, коуч, ТОП-5 Москва университетларида ўқитувчи, “BRAND EFFECT Method©” услуби ва брендинг бўйича илк замонавий дарслик – “Бренд йиғиш бўйича қўлланма” муаллифи.
15 февралда халқаро конференцияда Сергей бизнес, маркетинг ва брендинг бренднинг ягона эко-тизими экани ҳақида сўзлайди.
16 февралда эса, Сергейнинг “Бренд – бизнесингизнинг очилмаган салоҳиятидир” номли 6 соатли маҳорат сабоғи бўлади. Маҳорат сабоғи сизга ўз ноёб жиҳатларингизни аниқлаш ва рақобат муҳитида қандай мақомда бўлишни тушуниш имконини беради. Бунинг учун қандай образ, шиор, логотип, услуб ва коммуникация кераклигини тушунасиз. Кимгадир бу ўз брендини қайта жамлаш, бошқаларга эса, мавжуд тасаввурни сезиларли ўзгартириш имконини беради.
Инга Поцхвишвили. “GAMMA” агентлиги директори ва асосчиси (Грузия). Унинг тадқиқотлар соҳасидаги фаолиятига 25 йилдан ошди. Университетда иқтисодиёт соҳасида таълим олди, кейин ўқишни Бухарестдаги Иқтисодиёт мактабида давом эттирди. Компания 2005 йилдан буён ишлайди. “GAMMA” мижозлари ва ҳамкорлари – йирик фавқолмиллий компаниялар, тадқиқотнинг турли-туман йўналишлари бўйича дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатида меҳнат тажрибасига эга.
Форумда Инга нима муҳимроқ экани ҳақида сўз юритади: истеъмолчидаги трендларми ёки трендлардаги истеъмолчими.
Евгения Соколова. “Опит Бренда” маркетинг бутик-агентлиги асосчиси (Россия). Евгения премиал маҳсулот ва сервис яратишга йўналган компаниялар билан ишлайди. Евгения маркетингда 17 йилдан буён иш юритади. Шундан 5 йил давомида Cartier, Chanel, Breitling, Vacheron Constantin, Montblanc, Blancpain, Ulysse Nardin каби мижозлар билан ишлаган. Университетда брендингдан дарс беради, Виждонли маркетологлар уюшмаси (Сколково) бошқаруви аъзоси. Шиддатли Питер форуми спикери.
15 февралда форумнинг ҳамма аъзолари бренд қадриятлари орқали қиммат сотиш йўлларини билиб олади.
16 февралда эса, Евгения ўзининг маҳорат сабоқларига таклиф этади, унда сиз 2 соат ичида маҳсулот қадриятларини тўплаш ва уларни мижоз учун қадрли қилиш йўлларини билиб оласиз.
Форумда “Ўзбек маркетинг” секцияси иш олиб боради. Секция куратори – Отабек Шарапов.
Отабек Шарапов –“605 Agency” раҳбари (Ўзбекистон). Маркетингдаги карьераси 2014 йилда стартап лойиҳа бўлган “Technomart” компаниясидан бошланган.
2021 йилда у ўзининг “605 Agency” агентлигига асос солди. 2023 йил охиригача ушбу агентлик SMMдан PRгача бўлган барча маркетинг билан боғлиқ хизматларни тақдим этган. Бу даврда “605 Agency” фроттеризмга қарши кураш кампаниясини ишлаб чиқди ва бу лойиҳа учун “Tashkent Advertising Festival”нинг платина мукофотига сазовор бўлди.
2024 йилда агентлик маркетинг йўналишларини қисқартирди ва фақат кучли томонларга эътибор қаратди. Эндиликда PR, креатив ечимлар, бренд стратегияси ва брендинг каби хизматлар фаолиятнинг асосий йўналишига айланди.
Отабекнинг мавзуси: Ўзбек тили орқали шов-шувли рекламалар яратиш.
Форумга Қозоғистондан машҳур рилсмейкер, контент-креатор, видеограф, маркетолог Мардан Жангабил – mardan_king келади ва ноёб контент билан чиқиш қилади. Мардан бир ойнинг ўзида 30 минг нафар обуначи тўплай олди. У “Двасороксемь” маркетинг агентлиги ҳаммуассиси. Мардан билан сиз Reels’ли шўрва тайёрлайсиз ва креатив контентнинг бор масаллиқларини билиб оласиз.
Конференциянинг яна бир маҳаллий, ёрқин спикери – Алишер Мамадалиев, SAVR, “Kulinar”, “Nishon Group” компанияларининг сотувлар ва маркетинг бўйича директори, “Легкое Ретро” брендининг отаси. Алишер халқаро фестиваллар: Pentawards, Jolbors Fest, TAF совриндори. Ўзбекистон маркетинг уюшмаси талқинига кўра FMCG маркетинг самарадорлиги рейтингида 1- ўринда. Халқаро иқтисодиёт ва бизнес магистри. Алишер маркетинг нуқтаи назаридан бренд билан ишлашдаги креативлик ҳақида сўзлаб беради.
Creative/ Communication секциясида жуда қизиқарли спикер – “ISHONCH” креатив директори, кўпчилик учун севимли “Testo by Zamira&Co” ҳаммуассиси Замира Раҳмонова чиқиш қилади. У – креатив коммуникациялар бўйича мустақил консультант. Замира реклама соҳасида 2013 йилдан буён иш юритади. Ўз чиқишида спикер муҳим саволга жаовб беради: Мижоз креатив директори vs. агентлик креатив директори: ким кимни бошқаради?
2025 йилдаги Ўзбекистоннинг энг йирик маркетинг форумида қатнашинг, унда мамлакатнинг илғор брендлари ва агентликларининг вакиллари бўлган етакчи экспертлар жамланади!
Форум ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси.
Бош ҳамкор – KAPITALBANK.
Форум ҳақида батафсил ахборот: marketing.uz/ | +998 97 402 28 20
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Японияда вертолёт денгизга қулаб тушди.
07 Апрель