“2024 Chery International Business Conference”: келажак имкониятларини кенгайтириб, орзуларимизга биргаликда эришамиз!

Бизнес

image

 2024 йилнинг 30 апрель куни Хитойнинг Анхой провинсиясининг Уху шаҳрида “2024 Chery International Business Conference” анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Уху мунитсипал ҳокимияти ва Анхой провинсияси ҳокимияти расмийлари, UNICEF’нинг Хитойдаги бўлинмаси, Nature-based Solutions (NbS) бошқарув маркази вакиллари, шунингдек, 2000 дан ортиқ дилерлар вакиллари иштирок этди. “2024 Chery International Business Conference” анжуманида Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибюторлари бўлган ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари ҳам иштирок етди.
2024 йилда Chery электрлаштириш, экологиклик ва глобаллашувнинг янги тўлқинига йўналтирилганлигини аниқ ифода этди. У глобал фойдаланувчилар ва бутун дунё бўйлаб ҳамкорлари билан умумий қадриятларни яратиб ва ютуқларни баҳам кўриб биргаликда ҳаракатланишга тайёрлигини таъкидлади. Ушбу анжуман бренднинг инновацион салоҳияти ва ҳамкорлик руҳини, очиқлик тамойили ва глобал миқёсда ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилиш асосидаги автомобиль саноатини ривожлантирилишидаги етакчилигини намойиш этди

Chery Group директорлар кенгаши раиси жаноб Ин Тунъюе 2000 дан ортиқ – мижозлар, оммавий ахборот воситалари ва бутун дунё бўйлаб ҳамкорларнинг вакиллари бўлган меҳмонлар билан самимий саломлашди. У Chery’нинг электрлаштириш, интеллектуал технологиялар, паст углеродли ишлаб чиқариш ва глобаллашувга қаратилган янги стратегияси ҳақида гапирди. 2023 йилда Chery рекорд даражада 940 000 та автомобилни экспорт қилиб, Хитойнинг энг йирик автомобиль экспортчисига айланди, бу эса унинг жаҳон бозоридаги кучли мавқеини тасдиқлайди. Келгусида компания ўз эътиборини брендни мустаҳкамлаш, мултибренд портфелини кенгайтириш, илмий-техник инноватсияларга сармоялар киритиш, янги энергия манбалари ва интеллектуал алоқа соҳаларида тадқиқотлар ва ишланмалар олиб бориш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратиб, шу билан бирга, ўзининг ижтимоий мажбуриятларини ҳам бажаришдан тўхтамайди. Chery’нинг мақсади – “world-class green intelligent mobility technology company” (“экологик тоза интеллектуал мобил технологиялар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон даражасидаги компания”)га айланишдир.

Ўзининг 20 йилдан ортиқ бўлган глобал фаолияти давомида Chery барқарор ривожланиш тамойилларига амал қилиб, ESG-амалиётларни (Environmental, Social, Governance– Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) жорий этмоқда. Компания жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, иқтисодиёт, бандлик, солиқ тушумлари ва ўзи мавжуд бўлган барча бозорлардаги фаровонликка ҳиссасини қўшиб келмоқда. Chery International’нинг ижрочи вице-президенти жаноб Чжан Шеншан конференсияда компаниянинг 2023 йилдаги “Public Welfare & ESG Practices” (“Ижтимоий фаровонлик ва ESG-амалиётлари”)ни тақдим этди. Уларнинг орасида – хайрия жамғармасини ташкил этиш, UNICEF (БМТ ҳузуридаги фавқулодда Болаларга ёрдам кўрсатиш халқаро жамғармаси) ва IUCN (Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) каби ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, бутун дунё бўйлаб ижтимоий фаровонлик соҳасидаги турли тадбирларни амалга ошириш, таълим, табиий офатлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги турли дастурлар мавжуд. “With Chery With Love” (WCWL) платформаси доирасида Chery ҳамкорлар билан биргаликда таълим дастурларига ва биологик хилма-хилликни тиклашга сармоялар киритиб, 21 мамлакатда лойиҳаларни амалга оширмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар компаниянинг корпоратив ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланиш тамойилларига бўлган содиқлигини намойиш этади.

Истиқболда, Chery UNICEF ва IUCN билан ҳамкорликни кенгайтиришни давом эттиради. Компания UNICEF’нинг “ Global Education Thematic Programme” (“Глобал таълим тематик дастури”)ни, жумладан Мексика, ЖАР, Туркия ва Хитой давлатларида қўллаб-қувватлайди, шунингдек ўзининг ижобий таъсирини кенгайтириб, Жанубий Африка Республикасида ёввойи табиатни муҳофаза қилишга, Испания ва бошқа мамлакатлардаги денгиз экотизимларини сақлашга қаратилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурларини амалга оширади.

Chery ESG-амалиётларни, айниқса Европа каби янги бозорларга киришда глобал бозорни кенгайтириш стратегиясига интеграциялайди. Ушбу ёндашувнинг асосида – жамиятда узоқ муддатли ижобий ўзгаришлар содир этувчи таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва технологик инновацияларни ўз ичига олган интеграциялашган барқарор экотизимни яратишга қаратилган мувофиқлик, мукаммаллик ва барқарор ривожланиш тамойиллари мужассамдир.
2023 йилда Chery UNICEF ва IUCN билан ҳамкорлик битимини тузди ва бир йил давомида глобал таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа ижтимоий ташаббусларда улкан ютуқларга эришди. 
Конференсияда Skytower Investments бошқарув кенгаши раиси жаноб Нил Буш, UNICEF’нинг Хитойдаги вакили Аманда Биссекс хоним ва Nature-based Solutions (NbS)нинг раҳбари Чарльз Карангва сўзга чиқиб, Chery билан ҳамкорликлари ҳақида гапириб берди. Бундан ташқари Chery компаниянинг глобал экологик ташаббусларини амалга оширишда муҳим қадам бўлган “ Water Resources and Marine Conservation – Cherish the Nature” (“Сув ресурслари ва денгиз муҳитини муҳофаза қилиш – табиатни асранг”) лойиҳаси ишга туширилганини эълон қилди.

Chery конференсияда ESG-амалиётларини намойиш этишдан ташқари, янги энергия манбаларидан фойдаланиш ва технологияларга сармоялар киритиш бўйича келажак стратегияларини ошкор қилди. Сhery Automobile Co. LTD ижрочи вице-президенти доктор Гао Синхуа Chery’нинг янги энергетик стратегияси, интеллектуал ҳайдаш ва R&D (ИТТКИ – Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари)га инвестицияларга бағишланган техник маърузаси билан чиқиш қилди. Унинг таъкидлашича, Chery 8 та бозорнинг маҳаллий эҳтиёжларига йўналтирилган R&D марказларига эгадир. Келгуси 5 йил ичида компания жаҳон автомобиль саноатининг етакчисига айланиш мақсадида R&D’га 100 миллиард юан инвестицияларни сарфлашни, халқаро мутахассислар таркибини кенгайтиришни, лабораторияларнинг илмий-тадқиқот қувватларини кучайтиришни ва 500 дан ортиқ муҳим технологияларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Келгуси беш йил ичида барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида Chery келажак учун стратегик режасини эълон қилди. Chery International’нинг президенти жаноб Чжан Гуйбин “Co-create the New Era” ("Янги даврни биргаликда яратиш") мавзусида дастурий нутқ сўзлади. У автомобиль саноатининг келажакдаги бизнес модели “70 фоиз автомобиллар сотувлари + 30 фоиз автомобиль экотизимлари хизматлари” комплекс моделига айланишини, бу эса нарх, маҳсулот ва бренднинг анъанавий рақобатидан, экотизим марказ сифатида гавдаланувчи янги жанг майдонига ўтишини англатади, деб таъкидлади. Ушбу ўзгаришларга жавобан, Chery эътиборни ESG масъулияти ва барқарор ривожланишни кучайтиришга, истеъдодларни тарбиялашга ва инновацион кадрлар захирасини шакллантиришга, янги автомобиль экотизимини яратишда фаол иштирок этишга қаратди. Ушбу ташаббуслар серияси нафақат Chery’нинг бозордаги рақобатбардошлигини оширишга, балки узоқ муддатли барқарор ривожланишга ва глобал автомобиль экотизимидаги ижобий ўзгаришларга ҳам қаратилгандир.

Олдинга интилиб, Chery глобал ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб, автомобиль секторини янада экологик, ақлли ва барқарор келажакка олиб чиқиш учун очиқлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларига содиқлигини сақлаб қолмоқда.

Конференсияда Chery компаниясининг биринчи учар ликобча шаклидаги учувчисиз қурилмаси, мустақил ишлаб чиқилган тўрт оёқли кўнгилхушликлар учун роботи ва дунёдаги биринчи икки оёқли хизмат роботининг намойиши ўтказилди. Келажакда ушбу роботлар Chery шоурумлари, дўконлар, супермаркетлар ва ҳатто фойдаланувчиларнинг уйларида ҳам қулайлик ва самарадорликни таъминлаб, истеъмолчиларга хизмат қилади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Chery ўзининг глобал ҳамкорлари билан биргаликда ишлаб, технологик инновациялар ва ESG-амалиётларга интилиш йўлида давом этади. Улар биргаликда нафақат фойдаланувчиларнинг талабларини ошириб бажаришга, балки сайёрамизнинг барқарор ривожланишига ҳам ўз ҳиссаларини қўшишни мақсад қилган. Chery жаҳон даражасидаги янги давр учун экологик тоза ва интеллектуал мобил технологияларни ишлаб чиқарувчи компанияга айланишга интилмоқда.
Ўзбекистонда хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган илк автомобиль заводи бўлган – ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилаётган ADM Global компаниялари гуруҳи томонидан Ўзбекистонда тақдим этилаётган Chery автомобилларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
 

Алоқа учун телефон +998712765555

Telegram kanalimizga a’zo bo‘ling

Telegram bot:  https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook kanalimizga a’zo bo‘ling

Instagram’da yangiliklardan xabardor bo‘ling

YouTube’da yangiliklardan xabardor bo‘ling

Batafsil ma’lumot uchun saytimizga tashrif buyuring cheryauto.uz 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг