2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди
Жамият
−
23 Декабрь 2022 94423 1 дақиқа
Президент фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
- 2 январь – душанба;
- 30 июнь – жума.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қуйидаги кунлар дам олиш деб белгиланди:
- 3 январь – сешанба;
- 20 март – душанба;
- 22 март – чоршанба;
- 24 апрель – душанба;
- 1 июль – шанба;
- 2 сентябрь – шанба;
- 30 декабрь – шанба.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
- 7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
- 11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
- 25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
- 29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.
Live
Барчаси