2021 йилда UZTELECOM билан бизнесингизни ишончли ривожлантиринг!

Бизнес

image

Янги 2021 йил кириб келмоқда ва у билан бирга янги ғоялар, янги имкониятлар, янги истиқболлар ҳам кутилмоқда. Янги йилда нафақат ҳар бир фуқаро, балки бутун мамлакатимиз давлат ва жамият ривожланишининг барча жабҳаларида ижобий ўсишни кутмоқда.

Ҳеч кимга сир эмаски, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти ўсишининг энг муҳим омили бўлиб, замонавий тадбиркорлик ҳам ҳар томондан катта миқдордаги сармояларни, шу жумладан юқори сифатли телекоммуникация инфратузилмасини талаб қилади.

UZTELECOM миллий оператори доимо тақдим этилаётган хизматлар ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш устида иш олиб боради. Абонентларнинг замонавий тенденциялари ва афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, уяли алоқа оператори тадбиркорлар учун мақбул ечимларни таклиф этади ва шу билан мамлакатда бизнесни ривожлантириш учун қулай инфратузилмани яратади.

Бугунги кунда UZTELECOM B2B сегменти учун сифатли хизматларни таклиф этяпти, улар қулай нархлар, ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув, шунингдек тақдим этилаётган хизматлар ва тариф режаларини янгилаш ва такомиллаштириш бўйича доимий олиб бориладиган ишлар билан ажралиб туради.

Шундай қилиб, Компания томонидан тақдим этиладиган кўплаб хизматлар орасида жуда фойдали тариф режалари мавжуд бўлиб, улар Сизнинг бизнесингизни бошқаришда ажралмас ёрдамчига айланиши мумкин. Биринчи чексиз тариф – BUSINESS ROYAL. Ойига 149 900 сўм эвазига тўлиқ чексиз онлайн ва овозли алоқани қўлга киритасиз. BUSINESS ROYAL – бу доимий равишда алоқага боғлиқ бўлган тадбиркорлар учун энг мақбул ечим.

BUSINESS NEW тариф линиясида ойига 25 000 дан 70 000 сўмгача бўлган 4 та тариф режаси мавжуд. BUSINESS 25, BUSINESS 35, BUSINESS 50 ва BUSINESS 70 – бу мегабайт, дақиқа ва SMS`ларнинг қулай номинал қийматига эга бўлган тарифлар. Сиз ўзингизнинг компаниянгиз талабларига жавоб берадиган ёки маълум бир ходимнинг иш кўлами асосида режалардан бирини танлашингиз ва улашингиз мумкин.

Шуни таъкидлаш жоизки, корпоратив мижозлар томонидан энг кўп талабга сазовор хизматлардан бири бу "Мобил бюджет" хизмати – хизматлар чекланган пайтида шахсий кабинетдан мустақил равишда тўлаш учун ишончли ёрдамчи. Шунда бизнес абонентлар тўланмаган ҳисоб-китоблар туфайли мобил алоқа ва Интернет йўқотилиши ҳақида ташвишланмасликлари мумкин.

Тадбиркорларнинг ишбилармонлик муҳити мамлакатимиз чегаралари билан чекланиб қолмайди, шу муносабат билан миллий оператор ўз корпоратив абонентларини 5 та қитъада, тахминан бир неча юз яқин ва узоқ мамлакатларда ишлайдиган мақбул роуминг ёрдамида юқори сифатли уяли алоқа билан таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олди. 

Ишонч билан айтиш мумкинки, юқори малакали ходимлардан ташкил топган UZTELECOM миллий оператори жамоаси йилдан-йилга уяли алоқа воситаларининг тармоқ сифати ва хизмат кўрсатишнинг энг юқори стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, ўзгача хизмат кўрсатиш ва юзага келган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

UZTELECOM хизматларини танлаш билан Сиз ўзингизнинг бизнесингизни энг ишончли мобил алоқа билан таъминлайсиз.

UZTELECOM – миллий оператор.

+998951771100 рақами орқали корпоратив хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ягонa call-марказ: 1099

Техник қўллаб-қувватлаш

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг   

Telegram каналимизга аъзо бўлинг     

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг