2020 йилдан ЁИ тизимидаги бир қатор ташкилотлар ёпилиши мумкин
Жамият
−
31 Август 2019
4939Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ўтган вақт давомида ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган бир қатор ташкилотлари оптимизация қилинади ҳамда тизимда мафкуравий жиҳатдан ўзига ўхшаган ташкилотлар билан бирлаштириб юборилади.
Бу ҳақда ЁИ вакили Нодир Абдуқодиров “Ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарни шакллантириш” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
“Тизимда мафкуравий жиҳатдан ўзига ўхшаган ташкилотларни бирлаштириб юбориш ва шу орқали бюджет маблағларини тежаш — мантиқан тўғри деб ҳисоблаймиз. Йил якунига қадар ўрганиш ишлари якунланади. 2020 йилдан бошлаб Ёшлар иттифоқи тизимидаги бир қатор ташкилотлар ёпилиши эҳтимоли бор. Чунки ўзига юклатилган вазифани бажара олмаётган ташкилотни сақлаб ўтиришга ҳожат йўқ”, деди Нодир Абдуқодиров.
Маълум қилинишича, Ёшлар иттифоқи Бош прокуратура академияси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашишда ёшларнинг фаоллигини ошириш, ёш давлат хизматчилари ҳамда ёш раҳбарлар ўртасида коррупцион муҳитларни барвақт профилактика қилиш мақсадида “Коррупциясиз соҳа” номли Ёшлар лабораторияларини ташкил этиш режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь