2020 йилдан бошлаб яна бир йиғим миқдори оширилади
Жамият
−
18 Декабрь 2019
8996Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қўриқланадиган юклар учун йиғим миқдори оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йиғимлар миқдори молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва темирйўл транспортида ташиладиган товарлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдорининг ошиши оқибатида ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юкларни қўриқлаш билан боғлиқ харажатларнинг ошиши билан боғлиқ.
Қўриқлашга белгиланган барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган ва ТехПДга кўра тўлов билан Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий, экспорт ва импорт товарларига 1 вагон-километр ва контейнер-километр (ҚҚС ташқари) учун 414 сўм этиб белгиланган.
Шундай қилиб, қўриқлашга белгиланган барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган ва экспедиторлик ташкилотлар орқали тўлов билан Ўзбекистон ҳудудида 1 вагон-километр ва контейнер-километр (ҚҚС билан бирга) учун эса 0,11 доллар этиб белгиланган.
Ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган вагонлар сони биттадан 5 тагача бўлса, йиғиш ставкаси 414 сўм/вагон-километрни (ҚҚСдан ташқари) ташкил этади. Вагонлар сони 5 тадан ортиқ бўлса, 394 сўм/вагон-км (ҚҚСдан ташқари) бўлади.
Агар қўриқланадиган вагонлар сони, ялпи оғирлиги, 3 тонна, 5 тонна, 20 тонна, 40 тонна бўлса, йиғиш ставкаси 414 сўм/контейнер-километрни (ҚҚСдан ташқари) ташкил этади.
LiveБарчаси