117 талабанинг ДТМ маълумотномасидаги баллари сохталаштирилган бўлиб чиқди

Олам

image

Ўзбекистонда 2021 йилда 10 та олий таълим муассасасида 117 нафар талабанинг  Давлат тест маркази маълумотномасидаги балларини сохталаштириш орқали уларни "супер-контракт" суммаларининг миқдори жами 9,6 млрд. сўмга кам ҳисобланган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Telegram’даги саҳифаси орқали маълум қилди. 

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилган. Ушбу ҳисоботда депутат Дониёр Ғаниевнинг эътиборини супер-контаркт масаласи тортган. У бу ҳақда шундай ёзади: 

“Ҳисоб палатаси томонидан олий таълим муассаларига кўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида (халқ тилида "супер-контракт") ўқишга қабул қилинган талабаларнинг хужжатлари ўрганилганда, 10 та олий таълим муассасасида 117 нафар талабанинг (бу фақат аниқлангани, аниқланмагани қанча худо билади) Давлат тест маркази маълумотномасидаги балларини сохталаштириш орқали уларни "супер-контракт" суммаларининг миқдори жами 9,6 млрд сўмга кам ҳисобланган. 

Мисол учун, Тошкент тиббиёт академиясида 2020-2021 ўқув йилида фуқаро Ф.Б. кириш имтиҳонида аслида атига 56,6 балл олган бўлсада, унинг тўплаган бали 132,7 балл этиб кўрсатилган ҳамда ундан 279,4 млн ўрнига 139,7 млн сўм тўлов-контрак пули (139,7 млн сўм кам) олинган.

Оддий қилиб айтганда, олий таълим муассасаларига киришда айнан коррупцияни олдини олиш мақсадида жорий қилинган "супер-контракт" тизимининг ўзида ҳам коррупция ҳолатлари аниқланган. Яьни, коррупцияга қарши курашиш орқали ҳам "соққа" қилиш йўлини ўйлаб топишган. Қойил қолмай иложи йўқ.

Ҳисоботда келтирилишича, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишини олдини олиш мақсадида, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқимоқчи бўлганлар учун онлайн платформа яратилиб, аризалар автоматик тарзда қабул қилиниши ва шартномалар суммасини инсон омилининг аралашувисиз ҳисобланиши йўлга қўйилган”.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

739

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг