11 млн сўм ўғирлаган мактаб ўқувчиси ушланди
Жамият
−
19 Февраль 2019
5938Ўтган йилнинг 6 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи Н.А. ИИБга мурожаат қилган. Н.А. 16 ноябрь куни номаълум шахс унинг Навобод қишлоғида жойлашган дўконига ўғриликка тушганини айтган.
Қайд этилишича, дераза ойнаси орқали дўконга кирган ўғри у ердан 11 300 000 сўм пул ва Samsung русумли мобиль телефонни ўғирлаб кетган.
Мурожаатдан сўнг жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навобод қишлоғида яшовчи, 21-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси, С.Ф. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023