“10 дан 1 балл”. Танташевнинг Франция-Парагвай ўйинидаги иши танқидларга учради
Sport
−
06 July 7201 2 minutes
Нуфузли “L'Équipe” нашри ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасининг Франция ва Парагвай ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал учрашувидаги ишини энг паст кўрсатгич билан баҳолади.
Нашрнинг таъкидлашича, бу “L’Equipe” журналистлари томонидан 2016 йилдан буён ҳакамга берилган учинчи энг паст баҳодир. Қолган икки ҳолат миллий чемпионатлар учрашувларида қайд этилган.
“L'Équipe” нашрининг махсус мухбирлари ҳеч қандай ноўрин шовинизмга (миллатчилик туйғусига) берилмаган ҳолда, унинг кўрсатган ҳакамлигига 10 баллик тизимда 1 балл қўйишга қарор қилишди. Бу ҳакамлик “кўклар” (Франция терма жамоаси) учун қимматга тушиши мумкин эди, энг муҳими – у ўйиннинг ривожланишига хизмат қилмади ва футболчиларни ҳимоя қила олмади.
Бизнинг мухбирлар Евро-2016 турниридан бошлаб ҳакамларни ҳам баҳолай бошлаганидан бери, газетамиз саҳифаларида бундай паст баҳо учинчи марта қайд этилишидир. Бундан аввал – ҳар сафар Лиондаги ўйинларда – 2024 йилнинг апрелида Стефани Фраппар ва орадан бир неча кун ўтиб Матьё Вернис шундай баҳо олган илк ҳакамлар бўлишган эди”, дейилади хабарда.
Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтган баҳс Франция ва Парагвай баҳсда французларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни 70-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтидан урди.
Ушбу учрашув Танташев учун 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги учинчи ўйин бўлди. У бунга қадар гуруҳ босқичида Шотландия – Марокаш (0:1) ҳамда Жазоир – Австрия (3:3) ўйинларини бошқарган эди.
Нашр талқинига кўра, Танташев Франция фойдасига пенальти белгилаган бўлса-да, бутун ўйин давомида атиги 3 та сариқ карточка кўрсатган. Ўзбекистонлик ҳакам баҳсга қаттиқ аралашмаган, аммо Мбаппе ва бошқа франциялик футболчиларга нисбатан қўпол ҳаракат қилган, шунингдек, симуляция қилиш ва вақтни чўзишга уринган Парагвай футболчиларига нисбатан интизомий чора кўрмаган.
“Парагвайликлар майдонда истаган ишини қилди. Улар юқори савияда ташкил этилган жамоага қарши ҳар қандай усулдан фойдаланишга ҳаракат қилди. Энг ёмони эса, буни ҳеч ким тўхтата олмади”, деди собиқ FIFA ҳаками Сергей Лапочкин Match TV телеканалининг дастурларидан бирида.
Live
All