1 январдан Тошкентда имтиёзли транспорт карталарини бепул олиш мумкин бўлади

Жамият

image

2021 йил 1 январдан бошлаб “АТТО” оператори томонидан тақдим этиладиган имтиёзли (талаба, ижтимоий, ўқувчи) транспорт карталарини Тошкент шаҳридаги 70 та ойлик йўл чипталари сотиш шаҳобчаларидан олиш мумкин. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Имтиёзли карталар бепул бўлиб, бунинг учун керакли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, фуқаро танлаган тариф учун тўловни амалга ошириб, имтиёзли транспорт карталарини олиш мумкин. 

Қайд этилишича, январь ойидан сотувга чиқариладиган электрон ойлик йўл чипталари, йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, 2021 йил январь ойи учун автоматик тарзда 30 кунлик тарифлар билан тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

транспорт картаси

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг