1 ноябрдан кучайтирилган карантинга қайтиладими? Вазир номидан тарқатилган хабарларга изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон коронавирус билан боғлиқ вазият яна жиддийлашаётгани ва мамлакатда яна кучайтирилган карантин жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бугун, 25 октябрь куни Telegram мессенжерида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов сурати билан хабарлар тарқатилмоқда. Уларда вазир номидан иқтибос келтирилиб, 1 ноябрдан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилиши айтилади. 

Мазкур ҳолат бўийча QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди. Масъулнинг қайд этишича, тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ. 

“Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган.

Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг”, дейди Санаев QALAMPIR.UZ’га берган ёзма баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кучайтирилган карантин чекловлари жорий қилиниши Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва расмий ахборот берилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3010

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг