1 июндан “ёшлар дафтари”га кирган талабалар иш ҳақи тўланадиган стажировка ўтайди

Жамият

image

1 июндан бошлаб “ёшлар дафтари”га кирган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади. Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар масалаларига бағишлаб, ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда таъкидланишича, 2021 йилда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга тўланган ижтимоий солиқни қайтариб бериш амалиёти жорий қилинган эди. Бундан 9 мингдан зиёд корхона фойдаланди, уларга 150 миллиард сўмлик ижтимоий солиқ қайтарилди, 100 минг ёшлар бандлиги таъминланди. Шу боис, ушбу тажрибани яна 2 йилга узайтиришга қарор қилинди.

Ёшлар ўртасида IT, реклама, кино, архитектура, дизайн, маркетинг, ҳунармандчилик, рассомчилик каби йўналишларга қизиқиш ортиб бораётганини ҳисобга олиб, вилоят ҳокимларига йил якунигача биттадан “Креатив парк” ташкил этиш топширилди. Уларда IT парк резидентларига берилган имтиёз ва енгилликлар қўлланади. 

Бу мақсадлар учун “Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари” жамғармаси ва электрон платформаси ташкил қилинади. Жамғармага 100 миллион доллар йўналтирилади. Бу маблағлар иқтидорли ёшларнинг энг яхши ғоя, стартап ва лойиҳаларига қулай ва енгил шартларда, зарур бўлса, фоизсиз ва гаровсиз ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг