Ўзбекистонда уч ойда банкоматлар орқали неча миллион доллар конвертация қилинди?

Жамият

image

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга биноан, 2019 йил II чоракда чет эл валютасининг (USD банкоматлар орқали конвертацияси бўйича етакчи банклар номи аниқланди.

2019 йил 2-чорак натижаларига кўра, банкоматлар орқали конвертация қилинган жами пул миқдори 4 527 450 АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1-чоракда қайд этилган 2 406 580 АҚШ долларига нисбатан 88,1%га юқори кўрсаткични намоён этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Diebold Nixdorf Cineo, GRG ва NCR русумидаги банкоматлар 24/7 тартибида (online) хизмат кўрсатиб, “АҚШ доллари ва евро чет эл валютасини конвертациялаш” ҳамда “Нақд пул билан пластик карталарни тўлдириш” функциляларини амалга оширади.

Кўрсаткичларни таққослаш натижасида, 2019 йил II чоракда чет эл валютасининг (USD) банкоматлар орқали конвертацияси бўйича бешта етакчи банклар номи аниқланди:

1. Qishloq qurilish bank – 783 860,00 (USD)
2. Orient Finans Bank – 748 900,00 (USD)
3. Asia Alliance Bank – 547 240,00 (USD)
4. Agro Bank – 518 890,00 (USD)
5. Xalq Banki – 412 150,00 (USD)


Мақола муаллифи

Теглар

ЯУПМ Qishloq qurilish bank Orient Finans Bank

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг