1 февралдан бензин нархи қанчага ошиши мумкинлиги айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 февралидан Аи-80 бензини нархи ўртача 110 сўмга ошиши кутиляпти. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Компания хабарида таъкидланишича, 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қатор нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 февралдан ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда.

Нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари:

•    1 тонна Аи-80 бензини: амалда – 200 000 сўм, 1 февралдан – 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);

•    1 тонна Аи-90 ва ундан юқори маркали бензини: амалда – 250 000 сўм, 1 февралдан – 275 000 сўм (ўзгариш 25 000 сўм ёки 10%);

•    1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 200 000 сўм, 1 февралдан – 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);

•    1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда – 180 000 сўм, 1 февралдан – 216 000 сўм (ўзгариш 36 000 сўм ёки 20%).

Якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкалари:

•    1 тонна бензин: амалда – 378 480 сўм, 1 февралдан – 465 530 сўм (ўзгариш 87 050 сўм ёки 23%);

•    1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 346 275 сўм, 1 февралдан – 425 918 сўм (ўзгариш 79 643 сўм ёки 23%).

“Юқоридаги ўзгаришлар Аи-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 110 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть бензин

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг