Шодмонов “план”ни тўлдирди. Ҳожибоев номзоди вазирликка тасдиқланди
Local
−
03 November 2020 22135 1 minute
Абдуҳаким Ҳожибоев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.
"2020 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Ҳожибоев номзодини кўриб чиқдилар.
Халқ вакиллари томонидан Абдуҳаким Ҳожибоев номзоди маъқулланди", дейилади хабарда.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилди.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October