Кутиб олинг, табиат ташриф буюрди! (фоторепортаж)

Олам

h9

Ернинг эгаси ким? Биласизми, бу саволга инсон деб жавоб беришга шу қадар ўрганиб қолибмизки, атрофимизни Аллоҳ яратган яна бир олам, ҳайвонот ва набодот олами, табиат ўраб турганини унутиб қўйибмиз. Сўнгги 2 ой ичида дунёдаги ўзгаришлар биз ҳам ушбу заминнинг шунчаки бир бўлаги эканлигимизни кўрсатиб қўйди. Ҳа, айнан эгаси эмас, бир бўлаги. 

Сўнгги асрлар давомиди биз табиатни ҳаётимиздан қувиб чиқардик. Ўзимиз учун, фақатгина ўзимиз учун шаҳарлар қурдик. Ушбу шаҳарларда табиатни "Ҳайвонот боғи", "Ботаника боғи" деб аталмиш қафасларга тиқдик. Энди-чи? Табиат бизни "Уй" аталмиш қафасга тиқиб қўймадими? 

Ҳайвонлар шаҳарларда бемалол сайр қила олишмасди. Энди одамлар заррадан қўрқиб шаҳарларни сайр қилолмаяпти. Қуйидаги суратларда ҳайвонларнинг одамлардан ҳоли қолган шаҳарларда сайр қилиб юриши тасвирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг