Ўзбекистон Миллий банки Етти пирда туристларга қандай шароитлар яратди?
Бизнес
−
22 Ноябрь 2019
5587Бугунги кунда туризм, ҳар қайси мамлакат иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатадиган соҳа ҳисобланади. Дунё статистикасига назар солсак, туризм жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10 фоиздан кўпини ташкил этади. Ушбу соҳада дунёнинг меҳнатга лайоқатли аҳолисининг 8 фоиздан ортиғи фаолият юритади ва дунё экспортининг 7 фоиздан ортиғи туризм хизматларига тўғри келади.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун, қулай иқтисодий ҳуқуқий ва ташкилий шароитларни яратиш, ҳудудларнинг улкан сайёҳлик салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, туризм индустриясини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, туризм бўйича Ўзбекистоннинг ижобий имиджини яратиш йўлида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳа ривожи учун қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 январдаги ПФ–5611-сон Фармонига мувофиқ, Давлат Раҳбарининг Туризм тармоғини ривожлантириш, шу жумладан, бугунги кун стандартлари ва талабларига жавоб берадиган замонавий меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситаларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, республикада меҳмонхона хўжалигини ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Миллий банки томонидан қатор лойиҳалар молиялаштириб келинмоқда. Мисол учун, жорий йили, "MUXABBAT XAYRI SAXOVAT" МЧЖга меҳмонхоналар тармоғини ташкил этиш учун Ўзбекистон Миллий банки томонидан 10,0 млрд сўм миқдорида 5 йил муддатга узоқ муддатли кредит маблағи ажратилган. Олинган кредит эвазига, мазкур МЧЖ томонидан “Poykent Bukhara” бренди остида фаолият юрутувчи тармоғини ташкил этилди.
Меҳмонхоналар Бухоро вилоятининг энг машхур зиёратгоҳларидан бири бўлган Етти пир қадамжолари йўналиши, яъни, Шофиркон тумани “Хожа Ориф Моҳитабон зиёратгоҳи”, Вобкент тумани “Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий зиёратгоҳи”, Когон тумани “Ҳазрати Миркулол зиёратгоҳи”, Когон тумани “Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбандий зиёратгоҳи” ҳудудларида ташкил этилган.
Зиёротгоҳларга ташриф буюрувчиларнинг аксарияти чет эллик тадқиқотчилар ҳисобланади. Уларнинг таъкидлашича қадамжолар ҳудудида меҳмонхоналар ташкил этилгани айни муддао бўлди. Сабаби, ҳар куни Бухоро шаҳридан келиб-кетиш баъзи қийинчиликларни туғдирган. Эндиликда улар мазкур меҳмонхоналарда яшаб, ҳеч қандай қийинчиликсиз тадқиқотларини амалга ошириш имконига эга бўладилар. Таъкидлаш керакки, ҳар бир меҳмонхона 1 кунда 200 дан ортиқ зиёратчилар ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга.
Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистон Миллий банки томонидан молияташтирилаётган мана шундай лойиҳалар, мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантиришда катта ҳисса қўшмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси