Ўшанга 20 йил бўлди

Олам

image

1999 йил 5 августда, бундан 20 йил олдин, Россия президенти Борис Ельцин ФХХ директори Владимир Путиннинг кабинетига қўнғироқ қилиб, унга ҳукумат раҳбари лавозимини таклиф қилди ва шу билан бирга “энг юқори лавозим” ҳақида ўйлаганди, дея хабар бермоқда Mk.ru

Путин менга диққат билан қараб, жим турди, деган эди марҳум президент Ельцин ўз хотираларида. Кейинчалик Путиннинг ўзи дастлаб у рад этганини эслади, чунки у бу ролга тайёр эмасдек туюлган. 

Мен сенга ишонаман, - деганди Елцин суҳбатдошнинг шубҳаларини кўриб. AҚШ президенти Билл Клинтон билан телефон орқали суҳбат чоғида Ельцин Путин қатъий ва ҳал қилувчи шахс эканини айтди. Ельциннинг Aмерикалик ҳамкасби уни “жуда юқори малакали шерик” сифатида кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг