Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонликлар вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
04 Март 2023 18463 1 дақиқа
Қозоғистон ғарбида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ақтўбе вилоятида КамАЗ ва Cobalt енгил автомобили тўқнашган.
"Cobalt ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчи — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этди", дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автоҳалокат сабабларини ўрганмоқда.
Live
Барчаси