Отишмалардан чарчаган халқ. Урушннг 72-куни (фоторепортаж)
Олам
−
07 Май 2022 14685 1 дақиқа
Бугун, Россиянинг Украинага бостириб кирганига 72 кун бўлди. Урушнинг айни 72-кунида Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украина ҳарбийлари Харков вилоятидаги бешта аҳоли пункти устидан назоратни тиклашга муваффақ бўлганини маълум қилди. Россия Тергов қўмитаси раиси Украина ҳудудида россиялик ҳарбий хизматчиларни таҳқирлашнинг янги фактларини текшириш бўйича топшириқ берди.
Украинада Змейний ороли яқинида Россия фрегатида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилди. Мариупол аҳолиси яширинган "Азовсталь" заводи ҳудудидан эса 50 киши эвакуация қилинди. BBC урушда ҳалок бўлган 2120 нафар россиялик ҳарбийларнинг исм-шарифларини аниқлади.
Қуйида урушнинг 72-кунидан қолган асоратларни кўришингиз мумкин.












Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь