Нурсултон Назарбоевнинг жияни ҳибсга олингани рад этилди
Олам
−
08 Январь 2022 11816 1 дақиқа
Қозоғистонда Биринчи Президент Нурсултон Назарбоевнинг жияни – Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абишнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатган маҳаллий оммавий ахборот воситалари ўз хабарлари учун раддия беришни бошладилар.
Қайд этилишича, генерал-лейтенант Самат Абишнинг ҳибсга олингани ҳақидаги аввал эълон қилинган хабар хато ва бу "фавқулодда иш" билан боғлиқ.
“Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни, 2015 йилдан буён мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган генерал-лейтенант Самат Абишнинг Олмаотада ҳибсга олингани ҳақидаги хабар хато бўлиб чиқди”, деб ёзмоқда РБК.
Маҳаллий Orda.kz нашри эса қуйидагича раддия берган:
“Назарбоевнинг жияни Самат Абиш ҳибсга олингани ҳақида хабар берган манбамиз янглишди, бу маълумот тасдиқланмади. Кечирасиз, биз фавқулодда вазиятда ишлаяпмиз ва бизнинг ягона вазифамиз ўқувчиларимизни хабардор қилишдир. Илтимос, тушунинг. Биз аввалги хабарни ўчириб ташладик”.
Live
Барчаси