Ўз маҳалласида ўғрилик қилганлар қўлга тушди
Жамият
−
14 Октябрь 2019
5258Ҳар қандай жиноятни ҳам оқлаб бўлмайди. Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Айритом маҳалласида яшовчи Ж. Х. туман ИИОФМБ 4-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уйидаги сандиғи ичидан 1 минг 860 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм ҳамда умумий баҳоси 4 миллион 700 минг сўм бўлган тилла тақинчоқлари ўғирлаб кетилгани тўғрисида хабар беради.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М. У. ва унинг жиноий шериги асли Бухоро шаҳрида яшовчи Ш. Ж. томонидан содир этилгани аниқланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси