Ўқиш нархлари: Консерватория 7000, пединститут 6000
Олам
−
21 Август 2019
9703Жорий йилда Туркманистонда 12 минг 242 талаба университетларга қабул қилинади, уларнинг 8 минг 54 нафари пуллик асосда ўқийди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистан” хабар бермоқда.
Aбитуриентлар ўқишлари учун пул тўлаши керак. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари якунланди. Бироқ, Туркманистон матбуотида ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги эълонларда ўқиш нархи кўрсатилмаган.
Туркманистонда бир йиллик ўқиш институтга ва танланган мутахассисликка қараб 6 минг дан 8 минг манатгача. Масалан, Давлат иқтисодиёт ва менежмент институтида (собиқ Халқ иқтисодиёт институти) бир йиллик ўқиш нархи 6 минг манатдан бошланади. Телекоммуникация ва информатика институти (илгари Давлат транспорт ва алоқа институти) 7,4 минг манатга етади. Давлат нефт ва газ институтида – 8 минг манатгача. Давлат Aрхитектура ва қурилиш институтида – 7 минг 600гача. Майя Кулиева номидаги Миллий консерваторияда бир йиллик ўқиш 7 минг манат туради. Туркманободда жойлашган Сеитназар Сади номидаги давлат педагогика институтида – 6 минг манат.
Кириш учун пора масаласига келсак, битта манбага кўра, улар 2018 йил даражасида қолмоқда ва 25 дан 40 минг долларгача. Энг арзони Ўқитувчилар тайёрлаш мактабига "кириш" - 12 минг доллар. Бошқа манбаларга кўра, инқироз туфайли пора миқдори бир неча бор камайди.
Эътибор беринг, пора катта миқдорда бўлгани сабабли, ота-оналар ўз фарзандларини чет эл университетларига юборишни афзал кўради. Бироқ, шу йилнинг апрель ойида дипломлари Туркманистонда тан олинадиган хорижий университетлар сони чекланди.
LiveБарчаси