Ҳусановнинг “Сити”га ўтиши топ трансфер ҳисобланади – Файзуллаев

Спорт

image

ЦСКАнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев термадаги жамоадоши Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги ҳар бир ўйинини кузатиб боради. Бу ҳақда Файзуллаев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида айтди.

“Албатта, Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” сафида дебют қилганини кўрдим. Биз ёзишиб турамиз, мен унинг ҳар бир ўйинини кузатаман. Унинг “Манчестер Сити”га ўтиши топ трансфер ҳисобланади”, дейди Файзуллаев.

Қайд этиш жоиз, Ҳусанов 2024 йилнинг қишида “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганди. 21 ёшли Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида барча турнирларда 7 та ўйин ўтказди. Футболчи ҳисобида битта гол ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдириб, унинг Англия чемпионати охирги турида кўрсатган ўйинини мақтаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг