Ҳусановнинг “Сити”даги янги маоши очиқланди
Спорт
−
11:56 13070 1 дақиқа
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг янги шартномаси ортидан унинг маоши бонуслардан ташқари 6,2 миллион еврога етди. Бу ҳақда “Capology” ва “Spotrac” порталлари хабар берди.
Аввалроқ, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаганди. Бироқ “Манчестер Сити” янги шартнома эълон қилинган баёнотда молиявий шартларни ошкор қилмаган. Ихтисослашган платформалар эса унинг йиллик даромади 6 миллион евро атрофида эканини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, футболчиларнинг шартномалари ва маошларини кузатиб борадиган ихтисослашган платформалар Абдуқодир Ҳусановнинг янги базавий маошини йилига тахминан 5,2 миллион фунт стерлинг, яъни ҳафтасига 100 минг фунт стерлинг деб баҳолаган. Бу ҳозирги валюта курси бўйича тахминан 6–6,2 миллион еврога тенг.
“Capology”нинг маълумотларига кўра, клубнинг энг кўп маош оладиган футболчиси Эрлинг Ҳоланд бўлиб, норвегиялик ҳужумчи ҳафтасига тахминан 500 минг фунт стерлинг иш ҳақи олади. Кейинги ўринларда Родри, Рубен Диаш, Бернарду Силва, Фил Фоден ва Йошко Гвардиол каби жамоа етакчилари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 август куни Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида илк бор пенальтилар сериясида иштирок этган ва ўз имкониятидан фойдалана олмаганди.
Live
Барчаси