Ҳусанов “Ман Сити”да қайси рақамда ўйнаши аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодри Ҳусанов Англиянинг “Манчестер Сити” клубида 45-рақам остида тўп тепиши кутилмоқда. Бу ҳақда “MCFC lads” саҳифаси хабар берди. 

Бу рақамда “Манчестер Сити”да италиялик таниқли футболчи Марио Балотелли тўп тепган. 

Маълум бўлишича, тез орада Ҳусановнинг виза билан боғлиқ муаммолари ҳал бўлиб, 20 ёшли ҳимоячи Англияга йўл олади ва “Ман Сити” тиббий кўригидан ўтади. 

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик футболчининг янги клубидаги дебюти катта эҳтимол билан Англия чемпионати доирасидаги “Челси”га қарши ўйинга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рус эксперти Ҳусановни сотиб олмагани учун Россия клубларини танқид қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодри Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг