“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбарига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
21 апрел 2025 6860 1 дақиқа
Бугун, 21 апрел куни Бобур Ҳусниддинович Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Бобур Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг декабр ойида Асроржон Акрамович Асқаров “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август