Ҳомиладор аёл табибнинг гапига кириб, бошига мих қоқди
Олам
−
09 Февраль 2022
42486Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош вилоятида тўртинчи қизини кутаётган ҳомиладор аёл ўғил фарзанд дунёга келтириш учун бошига мих қоқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум бўлишича, аёлнинг эри агар бу сафар ҳам ўғил туғмаса, уни ташлаб кетишини айтиб, таҳдид қилган. Шундан сўнг, аёл маҳаллий табиблардан бирининг ёнига ёрдам сўраб борган.
Табиб унга "бошига мих қоқса, ултратовуш текширувига қарамай, ўғил дунёга келишини", айтган. Аёл эридан ажраб қолмаслик ва ўғил фарзанд дунёга келтириш мақсадида табибнинг айтганларини қилган.
Қон кетиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган аёлнинг шифокорларга маълум қилишича, аввалроқ, унинг қиз туғиши айтилган дўсти табиб айтган "усул"ни қўллаган ва ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Хабарга кўра, воқеага алоқадор табибни ушлаш учун полиция махсус гуруҳ тузган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бегуноҳ аёлнинг ҳаёти билан ўйнашиб, бошига мих қоқса ўғил туғилишини ваъда қилган сохта табибни жавобгарликка тортиш ниятида.
ОАВ хабарига кўра, жабрланувчининг уч қизи бор.
"У уч ойлик ҳомиладор эди ва эридан қўрқиб, табибга борди. Табиб унга омад тумори, ўқиш учун матнлар ва мих берди. Кейин у уйига қайтиб келиб, бошига мих қоқди. Оғриқдан қичқирганидан кейин оила аъзолари уни топиб, шифохонага олиб келишди”, дейди шифокорлар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь