Ҳокимлар маҳаллий бюджетни қандай сарфлагани ташқи аудитдан ўтказилади
Жамият
−
29 Декабрь 2021
7123Энди маҳаллий бюджет ҳисоботлари ташқи аудитдан ўтказилади. Бу ҳақда “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари лойиҳалари Ҳисоб палатасига хулоса бериш учун тақдим қилинади. Ҳисоб палатаси эса маҳаллий бюджетларнинг ижроси бўйича ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказади.
Шунингдек, давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси Ҳисоб палатаси хулосаси асосида Қонунчилик палатасига киритилади.
Эндиликда туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради. (илгари 10 фоиз эди).
Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредитлар Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизидан кам бўлмаган фоизда берилади.
Марказий банк асосий ставкаси бугунги кунда 14 фоиз, бюджет ссудалари ва кредитлар 7 фоиздан кам бўлмаган фоизда берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь