Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига раҳбар тайинланди
Жамият
−
12 Апрель 2023 10773 1 дақиқа
Сардор Раҳмонов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Камбағалликни қисқартириш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сардор Раҳмонов тайинловга қадар Наманган вилояти Давлатобод тумани “Тадбиркор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.
Шунингдек, у "Келажак лидерлари" дастурининг 1-мавсуми битирувчиси ҳисобланади.
Live
Барчаси