Ҳиндистонда самолёт двигатели ҳавога кўтарилиш вақтида ёниб кетди (видео)
Олам
−
29 Октябрь 2022 10611 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпаниясининг самолёти двигатели Деҳли аэропортидан кўтарилиш пайтида ёниб кетди. Бу ҳақда “The Indian Express” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, самолёт бортида 177 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси бўлган. Техник носозлик туфайли рейс тўхтатилиб, барча йўловчилар эвакуация қилинган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Йўловчилар ўз манзилига – Бангалорга бошқа рейсда жўнатилган.
Авиакомпаниянинг дастлабки маълумотларига кўра, самолётнинг парвози вақтида двигателда носозлик юзага келган, бу ёнғинга сабаб бўлган.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь