Ҳиндистонда кучли жазирама оқибатида 16 киши вафот этди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Телангана штатида кучайиб бораётган фавқулодда иссиқ тўлқини оқибатида 16 киши вафот этди. Бу ҳақда штатнинг ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар вазирлиги маълум қилди.

Расмийларга кўра, сўнгги кунларда ҳарорат кескин ошиб, 45 даражадан ҳам юқорилаган. Кучли жазирама аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдираётгани сабабли штат ҳукумати фавқулодда йиғилиш ўтказган.

Аҳолига кундузи, айниқса энг иссиқ вақтларда зарурат бўлмаса ташқарига чиқмаслик, эҳтиёт чораларини кучайтириш тавсия этилган.

Ҳиндистон метеорология департаменти эса иссиқ тўлқини камида 26 майгача давом этиши мумкинлигини, бу ҳолат мамлакатнинг жанубий ҳудудларида янада кучли сезилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европанинг 12 шаҳридаги жазирама тўлқинлар 2300 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон жазирама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг