Ҳиндистонда коронавирус “ёнмоқда”. Бир суткада 242 минг киши вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ҳиндистонда бир сутка давомида 403 мингдан ортиқ касалланиш аниқланиб, 242 минг нафардан ортиқ киши вафот этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 157 миллион 289 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Шундан 3 миллион 277 мингдан зиёд киши вафот этган (Европа вақти билан соат 9 май 16:43 ҳолатига кўра). 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 786 943 янги ҳолати аниқланди, 12 994 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (Тошкент вақти билан 10 май соат 11:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 158 миллион 337 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 293 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда (32 млн 300 мингдан ортиқ бемор); 
  • иккинчи ўринда Ҳиндистон (22 млн 296 мингдан ортиқ); 
  • учинчи ўринда Бразилия (15 млн 82 минг миллиондан ортиқ);
  • тўртинчи ўринда Франция (5 млн 676 мингдан ортиқ); 
  • бешинчи ўринда эса Туркия (5 млн 16 мингдан ортиқ) турибди.

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 43 193 (шунингдек, ушбу давлатда 575 322 нафар киши вафот этган), Ҳиндистонда 403 738 (242 362 нафар киши вафот этган), Бразилияда 78 886 (419 114 киши вафот этган), Францияда 20 745, Туркияда эса 18 052 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

510

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг