Ҳиндистон Ойга ракета учирди (видео)
Олам
−
14 Июль 2023
6706Бугун, 14 июль куни Ҳиндистон космик агентлиги Ойга “Chandrayaan-3” ракетасини учирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълумотларга кўра, миссия модули Ой роверини Ернинг табиий сунъий йўлдоши юзасига олиб чиқади. У ойнинг сиртини таҳлил қилади. Таъкидланишича, Ой роверининг миссияси 14 кунга мўлжалланган.
"Ушбу ажойиб миссия халқимизнинг умидлари ва орзуларини амалга оширади", дейди мамлакат Бош вазири Нарендра Моди Twitter саҳифасида.
Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган “Chandrayaan-3” қўниш мосламаси, ҳаракатлантирувчи модул ва ровердан иборат. Унинг мақсади Ой юзасига хавфсиз қўниш, маълумотларни тўплаш ва Ой таркиби ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун бир қатор илмий тажрибалар ўтказишдир.
Ҳиндистон бу вақтгача ушбу миссияни икки маротаба – 2008 ва 2019 йилларда амалга оширган. Ўшандан бери Ҳиндистон Chandrayaan миссиясига 75 миллион доллар сарфлаган.
Фақат учта бошқа давлат – АҚШ, Россия ва Хитой космик кемани Ой юзасига юмшоқ қўнишга эришган.
LiveБарчаси