Ҳидоятов бетоб. Унинг ваколатлари ўринбосарига топширилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Раҳмоновга юкланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг фармойишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бунга Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Шунингдек, бунга асос қилиб Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи келтирилган.

Аммо унинг айнан қандай касаликка чалингани, даволаниш қанча муддат давом этиши ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Даврон Ҳидоятов 1976 йилда Тошкентда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Банк молия академиясини тамомлаган. 

2017-2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2021 йилнинг январидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.

2021 йилнинг ўзида Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made