Ҳибсдагиларга баъзи кунлар 2 соат сайр қилишга рухсат берилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистондаги тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган шахсларнинг дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида камида икки соат давомида сайр этишига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида кўриб чиқилган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунчилик таклифида сўз боради.

Омбудсман томонидан, шунингдек, ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваригача (1 271 000 сўм) бўлган миқдорда пул сарфлаши мумкинлигини назарда тутувчи нормалар билан тўлдириш таклифи билдирилди.

Шу билан бирга, байрам кунларида тоза ҳавода қўшимча сайр қилиш ҳамда яқин қариндошлари ва бошқа шахслардан кийишга рухсат этилган кийим-бош ва пойабзал олиш ҳуқуқларини беришга оид нормаларни киритиш таклиф этиляпти.

Қонунчилик таклифларини ишлаб чиқишда АҚШ, Швеция, Норвегия, Финландия, Германия, Канада ва бир қатор МДҲ давлатларининг амалиёти ўрганилгани, миллий қонунчиликни қабул қилинган халқаро мезонлар талабларига уйғунлаштирилиши зарурлиги айтиб ўтилди.

Мажлисда қонунчилик таклифи депутатлар томонидан маъқулланди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳибсдагилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар