“Ҳайвонлар шаҳарчаси 2” жаҳон прокатида рекорд ўрнатди

Маданият-санъат

image

Премьера қилинганига бир ҳафта бўлмаган “Ҳайвонлар шаҳарчаси 2” (“Zootopia 2”) жаҳон прокатида 556 миллион доллар тўплади. Анимацион фильм рекорд ўрнатди ва АҚШдан ташқарида энг кўп даромад келтирган мультфильмга айланди. Бу ҳақда “Deadline” хабар берди.

Фильм премьераси тарихдаги энг юқори даромад келтирган глобал стартлар орасида тўртинчи ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда дастлабки уч ўрин ҳам Disney’га тегишли. Булар – “Қасоскорлар: Финал” (1,2 млрд доллар), “Қасоскорлар: Чексизлик жанги” (640,5 млн доллар) ва “Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” (600,5 млн доллар) кинокартиналаридир.

Мультфильмнинг иккинчи қисмида янги тайинланган полициячилар Жуди ва Ник ўзларининг муносабатлари устида ишлаши учун жуфтлик терапиясига юборилади. Уларнинг терапевти янги қаҳрамон – квокка Фаззби бўлади. Жараён давомида Ник ва Жуди янги ишга жалб қилинади. Улар ҳайвонлар мегаполисини ағдар-тўнтар қилган заҳарли илон Гарини тўхтатиши керак.

Маълумот учун, “Ҳайвонлар шаҳарчаси” – бу Walt Disney Animation Studios томонидан яратилган ва 2016 йилда экранларга чиққан машҳур анимацион фильм. Мультфильм воқеалари ҳайвонлар инсонлар каби яшайдиган катта ва замонавий шаҳар – Зутопияда кечади. Бу шаҳарда турли ҳайвонлар бирга тинч-тотув ҳаёт кечиради, ўқийди, ишлайди ва жамиятнинг турли соҳаларида фаолият юритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳайвонлар шаҳарчаси Жуди ва Ник Zootopia

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар