Ҳаво ҳарорати 1833 йилдаги рекордни янгилади
Олам
−
05 Август 2019
6676Бир пайтлар Европанинг ёмғирли пойтахтларидан бири бўлган Брюсселда қуёш шафқатсиз даражада кўтарилган. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
Белгияда 1833 йилдаги мутлақ рекорд бузилди: Клеин Брогелда ҳарорат 40,6 гача кўтарилган.
Белгия Қироллик Метеорологик Институти ходими Aлекс де Уолкнинг сўзларига кўра, кетма-кет икки йилдан бери мамлакат жуда қуруқ ёзга дуч келди. Бу йил бошидан июнгача, шу жумладан, Белгияда фақат 87 ёмғирли кун бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўртача норма 99,5 ни ташкил қилади.
Ёмғирнинг пасайиши ва шунга мос равишда иссиқликнинг кўтарилиши қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказади, Белгия аҳолиси бошидан кечираётган ноқулайликни айтмаса ҳам бўлади.
LiveБарчаси