Ҳасанбой Дўсматов IBA камари соҳибига айланди
Спорт
−
14 Апрель
12921Бугун, 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан чемпионлар оқшоми турнири ўтказилди.
Эътиборлиси, мусобақада рингга кўтарилган барча ўзбекистонлик боксчилар ғалабага эришди.
Кечанинг марказий жангида минимал вазнда ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов IBA камари учун испаниялик Самуэль Кармонага қарши рингга кўтарилди. Жангда тўлиқ устунликка эга бўлган Дўсматов якунда ғалабага эришиб, IBA камари ва 350 минг АҚШ доллар гонорарга эга бўлди.
Шундай қилиб, 30 ёшли Ҳасанбой Дўсматов профбоксдаги еттинчи ғалалабани ўз номига ёздириб қўйди. Кармона эса профрингдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь