Ҳарри Кейн “Барселона”га ўтишни жиддий ўйламоқда
Спорт
−
03 Ноябрь 2025 2669 2 дақиқа
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн келаси ёзда жамоани тарк этиш ва “Барселона”га ўтиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда SI нашри хабар берди.
Манбага кўра, 2023 йилнинг ёзида “Бавария”га ўтган Кейннинг шартномасига бир нечта озод қилиш бандлари киритилган. Шулардан бири 2026 йил ёзида кучга кирувчи 65 миллион евролик товон пули ҳисобланади. “Барселона” айнан шу имкониятдан фойдаланмоқчи. Каталон клуби Кейнга нисбатан катта қизиқиш билдирмоқда ва футболчининг ўзи ҳам “Камп Ноу”да ўйнаш вариантини жиддий ўйламоқда. Унинг агентлари аллақачон “Барселона” билан алоқа ўрнатгани айтилмоқда.
Ла Лига жамоаси сўнгги ойлар ичида молиявий ҳолатини яхшилаш устида ишламоқда ва “Камп Ноу”га қайтиш орқали даромадларини оширишни режалаштирган. Шунга қарамай, Кейннинг трансфери оддий жараён бўлмайди. Шартномага кўра, у агар “Бавария”ни тарк этишни истаса, бу ҳақда январь ойида расмий равишда хабар бериши лозим.
Агар Кейн янги клуб излашга қарор қилса, “Барселона” унинг учун асосий даъвогар сифатида қаралмоқда. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Англия клублари ҳам инглиз ҳужумчисига қизиқиш билдираётганлари маълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бавария” жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн жорий мавсумнинг дастлабки 14 ўйинида 22 та гол уриб, сўнгги йигирма йилликнинг энг кучли ҳужумчилари Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Килиан Мбаппенинг натижаларини ортда қолдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси