Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Тўхташев Абдил Касимович    -    Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси

I даражали “Шон-шараф” ордени билан

Саидов Айбек Азадович    -    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий округ қўшинлари қўмондони

II даражали “Шон-шараф” ордени билан

Ахмадиллаев Фазлиддин Низомиддинович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқармаси бўлим бошлиғи

Муминов Абдирахим Абдурасуливич    -    Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари

Саидов Олим Чорикулович    -    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи

“Дўстлик” ордени билан

Кондрикова Ольга Александровна    -    Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳарбий-сафарбарлик бўлими катта инспектори

Контюков Рамиль Ринатович    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Кудрявцев Игорь Владимирович     -    Тошкент давлат юридик университетининг давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси профессори

Мирзаев Мубин Мухидинович    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Пашаев Элман Закирович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм эскадрильяси звено командири

Тришкин Максим Владимирович    -    Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин қутқарув отряди қутқарувчи-ғаввоси

Юсупов Шухрат Набиевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказ бошлиғи

“Мардлик” ордени билан

Бегматов Отабек Эгамбердиевич    -    Сирдарё вилояти Сардоба тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

Ибрагимов Акмалжон Махмудович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири

Ибрагимов Санжар Ботирович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ катта офицер-йўриқчиси

Иргашев Рахимжон Рахмонович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм эскадрильяси командири

Нурметов Оғабек Хусанназирович    -    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Палваязов Асрорбек Жуманиязович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Чориев Отабек Бобомуратович    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

“Жасорат” медали билан

Абдраманов Жаслан Еркебаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ катта йўриқчиси

Абдулвохидов Абдулходи Абдулазиз ўғли (марҳум)    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти қўриқлаш бошқармаси гуруҳ сафдор ходими

Абдуллаев Сухроб Шухратович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Дускобилов Фахриддин Болтаниязович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Зокиров Миржалол Тожалиевич    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари гуруҳ командири

Кайпназаров Есемурат Калбаевич (марҳум)    -    Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи

Қодиров Шохрух Қобил ўғли    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тезкор навбатчининг катта ёрдамчиси

Маматкулов Собиржон Сайдуллаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири

Махамаюсупов Мухаммаддиёр Исмоилович     -    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари взвод командири

Муминов Музаффар Нурмаматович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Набижонов Форходжон Валижонович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм секцияси ҳайдовчиси

Одилов Жўрабой Хамитович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Оқбоев Илёс Авазбекович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Суюнов Ҳазрат Кароматович (бедарак йўқолган)    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Суяров Хусниддин Зокирович (марҳум)    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Шахобиддинов Жалолиддин Салохиддинович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм секция командири

“Содиқ хизматлари учун” медали билан 

Арапов Элмурад Анвархонович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ командирининг ўринбосари

Аскаров Хасанбой Тўхтамирзаевич    -    Наманган вилояти Наманган шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими инструктор-қутқарувчиси (ёнғин ўчирувчиси)

Асқаров Комилжон Зариббаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Ахмедова Альбина Шаирзадовна    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бўлим бошлиғи

Бегманов Лазиз Гуламович    -    Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Бекмуратов Джахангир Юлдашбаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Инспекцияси бошлиғи

Вафоев Махкам Миржонович    -    Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи

Генжебаева Айзада Дамировна    -    Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси бош инспектори

Ғопиров  Хомиджон Холиқжонович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм взвод командирининг ўринбосари

Давлетов Азамат Сапарбаевич    -    Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи

Джуракулова Хурсан Фармоновна    -    Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳузуридаги идоравий нотариал архив мудири

Ибадуллаев Мақсуд Назарович    -    Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори

Ибрагимов Музафар Юсупжанович    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости бошлиғи

Ирматов Шерзод Аширқулович    -    Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги йўл-патруль хизмати инспектори

Итоқов Тўлқинжон Юсупович    -    Бухоро вилояти Қоракўл тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи

Кўбаев Жамолиддин Муртозаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари гуруҳ командири

Қоршиев Фохриддин Шомил ўғли    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси гуруҳ сафдор ходими

Мавлонов Санжар Абдирахимович    -    Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори

Маматов Шерали Исокулович    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари катта йўриқчиси

Машарипов Рашид Юсупбаевич    -    Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинма бошлиғи

Меликулов Ахрор Норкулович    -    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи

Мухтаров Файзуллохон Маматхонович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взвод мутахассиси

Нарзиев Парда Бурханович    -    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори

Науризбаев Байрам Сарсенбаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

Нигай Виктория Виссарионовна    -    Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори

Норбоев Сайёт Раҳмонбердиевич    -    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биринчи минтақавий ҳудуд йўл-патруль хизмати отряди инспектори

Нурбердиев Жанибек Сахибекович    -    Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

Омаров Талгат Смайлович    -    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм командирининг ўринбосари

Пулатов Жаҳонгир Рустамович    -    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий округи хизмат бошлиғи

Рузметов Акмал Авазматович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Салиев Азаматжон Абдилбокиевич    -    Андижон вилояти Жалақудуқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Тулаганов Умидджан Тожалиевич    -    Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чирчиқ шаҳар ёнғин қутқарув отряди командири

Фармонов Жонибек Рахматиллоевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм эскадрильяси катта муҳандис-йўриқчиси

Хакимов Хусниддин Умматали ўғли    -    Наманган вилояти Поп тумани прокурори

Халиков Умид Ибрагимович    -    Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи

Хасанов Фарход Фаттахович    -    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

Ҳайитов Шаҳоб Қайимович    -    Бухоро вилояти Ромитан тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Эштухтаров Уктам Бердиназарович    -    Қашқадарё вилояти Косон тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

“Соғлом турмуш” медали билан

Деканбаев Шерзод Баходирович    -    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жанговар, хизмат ва жисмоний тайёргарликни ташкиллаштириш бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори

Мирсадатий Шухратбек Бахтиёр ўғли    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари гуруҳ мутахассиси

“Шуҳрат” медали билан

Абдурахманов Жамолиддин Абдусаламович    -    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси иккинчи минтақавий ҳудуд йўл-патруль хизмати отряди инспектори

АвазовНеъматжон Хужамберганович    -    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти Урганч шаҳар бўлими бошлиғи

Артикбаев Исмоил Алисаидович    -    Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Бахромов Одилжон Олимжонович    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бўлим бошлиғи

Бекмуратов Ҳамиджон Абдуллаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взвод командирининг ёрдамчиси

Белов Андрей Анатольевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм цех радиомеханиги

Бердиев Сардор Муроталиевич    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Бобомуродов Абдуравуф Рабимович    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари гуруҳ командири

Джумаев Анвар Олтинович    -    Навоий вилояти Хатирчи тумани прокурорининг ўринбосари

Джумаев Дониёржон Нусратиллаевич    -    Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Ережепов Марат Избасарович    -    Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Жамалов Жанабай Кенгесбаевич    -    Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани прокурорининг ўринбосари

Зиёбоев Ортиқбой Абдуллажонович    -    Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Козимов Бунёдбек Туланбой ўғли    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари взвод назоратчиси

Кудратов Джамшид Асатуллаевич    -    “Восток” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Давлат унитар корхонаси бош директорининг ўринбосари

Қуванов Ботирали Обидович    -    Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Қурбанов Абжаббор Исакулович    -    Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий-сиёсий ва оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш отряди командири

Лукмонов Рустамали Мирзамақсуд ўғли    -    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ходими

Мамадалиев Адхамали Ахмадалиевич    -    Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори

Мирзоев Фаррух Шокирович    -    Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Муйдинов Маруфжон Абдикайимович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм секция мутахассиси

Муминов Камол Шералиевич    -    Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Мухамедов Олимжон Кабилович    -    Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Мухаммадиев Алишер Шухратович    -    Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори

Назаров Тўлқинжон Тошпулотович    -    Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди йўриқчи-қутқарувчиси

Норматов Фурқат Шовкат ўғли    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ командирининг ўринбосари

Ражабов Барат Ачилович    -    Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими

Расулева Мархабо Толкуновна    -    Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи

Рахмонов Жалолхон Султоналиевич    -    Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинма бошлиғи

Розмухамедова Роза Ахмедовна    -    Тошкент шаҳар Олмазор тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи

Рузметов Умидбек Жанибекович    -    Хоразм вилояти Хазорасп тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Турдиалиев Темур Баходиржон ўғли    -    Андижон вилояти Андижон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарув қисми бошлиғи

Усманов Азиз Акрамович    -    Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати бригадаси отряд командири

Утаев Санжар Ачилович    -    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти взвод командири

Утамбетов Баймурза Калмурзаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси  “Довут-ота” чегара божхона пости катта инспектори

Хамдамов Нурмат Баронович    -    Бухоро вилояти Қоракўл тумани давлат солиқ инспекцияси бош юрисконсульти

Ходжиматов Ойбек Гуломидинович    -    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бўлим бошлиғи

Холматов Шукуржон Негматович    -    Фарғона вилояти Учкўприк тумани адлия бўлими бошлиғи

Хўжаев Ойбек Урунбаевич    -    Хоразм вилояти Хонқа тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи

Эргашев Мафтунбек Мухаммадсолиевич    -    Наманган вилояти Норин тумани ички ишлар бўлими тезкор вакили

Эшмуратов Фахриддин Хасанович    -    Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати отряди инспектори

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев


Мақола муаллифи

Теглар

мукофот

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг