Ҳамшира фарзандсиз қариндоши учун бола ўғирлади

Олам

image

Покистонда Балужистон вилоятидаги ҳамшира холаси учун шифохонадан янги туғилган эгизакларнинг бирини ўғирлади. Бу ҳақда “Ren TV” хабар берди.

Tерговчиларнинг маълум қилишича, фарзандли бўлган аёл уйига жўнатиб юборилган. Бироқ кўп ўтмай қайтиб келиб иккинчи боласини сўраган.

Болани ҳамшира ва унинг ҳамкасблари ўғирлашгани маълум бўлган. У янги туғилган чақалоқни қариндошига бериб юборган. Ҳамширанинг сўзларига кўра, унинг холаси 17 ёшида турмушга чиққан ва ҳалигача ҳомиладор бўла олмаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлни, унинг қариндоши ва икки шерикини ҳибсга олди. Ўғирланган бола онасига қайтарилди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг